Загрузка
Загрузка
Иккита эркак ўз танишини ечинтириб, уни видеога олишган Шундан сўнг видеони тарқатмаслик учун 20 миллион сўм талаб қилишган
Ҳодисалар

Иккита эркак ўз танишини ечинтириб, уни видеога олишган Шундан сўнг видеони тарқатмаслик учун 20 миллион сўм талаб қилишган

1040
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Иккита эркак ўз танишини ечинтириб, уни видеога олишган. Мухбиримиз хабар беришича, видеони тарқатмаслик учун улар 20 миллион сўм талаб қилишган. 

“13 апрель куни, Янгиқўрғонда яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 8 апрель куни Чортоқ туманида яшовчи танишлари унинг яшаш хонадонига келиб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолганлигидан фойдаланиб, эгнидаги барча кийимларини ечиб шарманда қилиш мақсадида кийимсиз ҳолда телефонларига видео тасвирга олишган. Шунингдек, улар уйида сақлаб келаётган қуритилган укроп ва ошкўкларни гиёҳванд моддалари деб, видео тасвирга олишган”, - дея хабар бермоқда ИИВ.

Аризачи мазкур шахслар ундан 20 миллион сўм пул талаб қилаётганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мурожаатда кўрсатилган ҳолатларни текшириш мақсадида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида икки нафар шахс махсус кимёвий ишлов берилган 20 миллион сўм пулларни Хамроҳ кўчасида олган вақтларида ушланган.

Ушбу ҳолат Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...