Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЯА. Тошкентлик 30 ёшли Алиакбар И. иккита гугурт қутига солинган марихуана билан ушланиб, Чилонзор тумани ИИБ ҳудудий бўлинмаси бошлиғи ўринбосарига 10 минг доллар пора беришга уринган. Мухбиримиз хабар беришича, эркак 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
ИИБ бошлиғи ўринбосари 27 январь куни Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбариятига билдиришнома билан мурожаат қилган. Маълум бўлишича, эрталаб у гувоҳлар иштирокида Алиакбар И.дан марихуана топиб, фуқарони ҳибсга олган. Эркак иш қўзғамаслик ёки юмшоқлик кўрсатиш учун 10 минг АҚШ долларини таклиф қилган.
Суҳбат аудио ёзувда олиниб аризага илова қилинган. Шунингдек, бошқарма бошлиғининг ўринбосари пора таклиф этилганлиги ҳақида ИИВ Тошкент шаҳар шахсий хавфсизлик бошқармаси ва Тошкент шаҳар прокуратурасига маълум қилган.
Шу кунннинг ўзида соат 20:35 да тезкор гуруҳ ходимлари Алиакбарни 9500 АҚШ долларни бериш вақтида ходимнинг хизмат хонасида ушлашган. Қолган 500 доллар унинг чўнтагидан топилган. Эркак марихуана сақлаганлик учун жавобгарликдан қочиш учун мансабдор шахсга пора таклиф қилганини тан олган.
Унга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 2-қисмининг "б" банди ("Пора олиш") бўйича жиноий иш қўзғатилган. ИИББ матбуот хизматининг эслатишича, йирик миқдорда пора бериш 5 йилдан 10 йилгача қамоқ билан жазоланади.
Изоҳлар мавжуд емас