Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон аҳолиси етказиб берилаётган иссиқлик энергияси учун 2.1 триллион сўм ( қарийб 200 миллион доллар) миқдорида қарздор бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Мазкур муаммони бугунги брифинг давомида Уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Қурбон Трусунов ошкор қилди.
Юзага келган вазият натижасида иссиқлик таъминоти компанияларининг газ, электр энергияси ва совуқ сув учун қарзи 2,5 тириллион сўмдан ошган.
"Тўлов интизомига риоя қилаётган аҳолининг улуши 50-60% ни ташкил этади холос. Тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса қолган 35-40% узиб қўйилади", - дея таъкидлади Турсунов.
Илгари маълум қилинганидек, ўзбекистонликларнинг табиий газ учун қарздорлиги 500 милиард сўмдан ошган. “Ҳудудгазтаъминот” аҳолидан совуқ ҳаво келгунига қадар қарзни бартараф этишни сўради.
Изоҳлар мавжуд емас