Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари жуда катта миқдордаги ўғирлик ва товламачилик учун халқаро қидирувда бўлган 40 ёшли тошкентлик эркакни Мисрдан экстрадиция қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
"Дунё" берган хабарга кўра, Ўзбекистон фуқароси жиноят содир этганидан буён хорижда яшириниб юрган ва мамлакатни талабалик йилларидаёқ тарк этган.
Жорий йилнинг январ ойида у Интерполнинг Қоҳирадаги бўлими ва Миср ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигидаги операция чоғида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамизки, Россиядан Қозоғистонга 20 йил аввал фирибгарликда гумонланган ўзбекистонлик аёл экстрадиция қилинган эди.

Изоҳлар мавжуд емас