Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Интерполнинг қизил билдиришномаси асосида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Польшадан Ўзбекистонга қайтарилди.
"Дунё ахборот агентлиги маълум қилишича, 38 ёшли Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган.
Фуқаронинг Ўзбекистонга қайтарилиши Ўзбекистон элчихонаси, Польша Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Интерпол Миллий марказий бюроси ҳамкорлигида амалга оширилган.
У Варшавадан Тошкентга Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида олиб келинган. Элчихонага кўра, бу халқаро қидирувдаги шахсларни Ватанга қайтариш бўйича ҳамкорликнинг навбатдаги амалий натижаси ҳисобланади.
Бундан олдин ҳам Халқаро қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларида (БАА) ушланиб, Интерпол ҳамкорлигида ватанга қайтарилганди. Улар фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланаётган эди.

Изоҳлар мавжуд емас