Загрузка
Загрузка
Итни ўлдириб, уни сўйган шахс бор-йўғи 810 минг сўм жаримага тортилган
Ҳодисалар

Итни ўлдириб, уни сўйган шахс бор-йўғи 810 минг сўм жаримага тортилган

805
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, итни ўлдириб, уни сўйган шахс бор-йўғи 810 минг сўм жаримага тортилган. 

“Ҳаёт” бошпанасиз ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти раҳбари Ирода Маткаримованинг   маълум қилишича, бу иш бўйича иккинчи суд бўлиб ўтган.

Биричи марта хочга қоқиб қўйилган   ит билан битта хонадонда бўлган тўрт нафар эркак беш суткага маъмурий қамоққа ҳукм қилинган, иккинчи маротаба бу ишни содир этган фуқарога БҲМнинг уч баравари (810 минг сўм) миқдорида жарима солинган.

Эркакнинг ўзи ўзбекистонликлардан узр сўраб, бу иш қайта такрорланмалигини айтган.

Шуниси чизиққи, қамоққа ҳукм қилинган эркаклар бошқа кишиларга ҳам зўравонлик қиларкан. Ушланганлардан бирининг синглисига қўриқлаш ордери берилган, чунки акаси мунтазам равишда унга қўл кўтариб келган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111 моддасига асосан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни қийнаш ёки ғаразли ва паст ният билан жониворларга азоб бериш учун БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача жарима белгиланади.

Эслатиб ўтамизки, кеча маълум бўлишича, Олмалиқда ит эгалари ҳайвонни машинанинг устки қисмига боғлаб қўйиб, ўшу ҳолда уни ташишган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...