Загрузка
Загрузка
Қиз ўзини поезд остига  ташлаб,  жонига  қасд қилмоқчи бўлган
Ҳодисалар

Қиз ўзини поезд остига ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган

334
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, қиз ўзини поезд остига ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган.    

“10 февраль куни “Яланғоч” ва “Салар” бекатлари оралиғида ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган қиз ўзини поезд остига ташлади. Айни пайтда у шифохонада. Тергов органлари томонидан юқоридаги ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, -дея қайд этмоқда компания.

“Ўзбекистон темир йўллари” яқинда   юз берган яна бир нечта бахтсиз ҳодисалар ҳақида маълум қилган.

Масалан, шу кунларда, юк поезди уриб юборган 14 ёшли қиз иштирокидаги бахтсиз ҳодиса кенг жамоатчиликнинг муҳокамаларига сабаб бўлмоқда. Ҳозирда ушбу қиз тўртинчи даражадаги кома ҳолатида. Мазкур ҳодиса “Тошкент-товарний” ва “Хамза” темир йўл бекатлари перегонида содир бўлган.

"Темир йўлда поезд доимо устуворликка эга. Поезд машинистида танлов ҳуқуқи йўқ, фақат битта йўли бор холос. У паст тезликда юраётган бўлса ҳам, бирданига тўхтай олмайди. Чунки поезднинг тормозланиш масофаси жуда катта. Темир йўлни кесиб ўтувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёдалар доимо танлаш ва кутиш имконига эга", - дея таъкидлади компания.

Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, пиёдаларнинг темир йўлни кесиб ўтишлари учун махсус ажратилган ва жиҳозланган жойлар, пиёдалар кўприклари ва махсус ўтиш йўлаклари мавжуд.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...