Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз берган хабарга кўра, аёллар томонидан Ўзбекистондаги болалар боғчаларидан бирида заҳарлаш режалаштирганлиги ҳақидаги аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган.
Мактабгача таълим вазирлиги матбуот-хизмати маълум қилишича: “21 декабрь куни иккита номаълум аёл ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатнинг аудиоёзуви тарқалган. Суҳбат давомида болалар боғчаси мудирасини ишдан олинишига эришиш учун ушбу муассасадаги болаларни заҳарлаш режаси муҳокама қилинган”.
Айни пайтда вазирлик мазкур ишни ўрганиб чиқмоқда. Барча маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тақдим этилади.
Изоҳлар мавжуд емас