Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда ҳайвонларнинг қийноққа солинишини акс этган лавҳалар тарқалди. Уларда итларнинг тириклайин териси шилинган, ҳайвонларни буғиш ва уриш ҳолатлари мавжуд. Зооҳимоячилар қийноққа солган шасхларни топиш илтимоси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
16 декабрь куни “Меҳр ва оқибат” ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига тошкентлик аёлдан кўнғироқ келиб тушган бўлиб, у Телеграм-гуруҳларда жойлаштирилган итлар жанги ва ҳайвонларга бошқа шафқатсиз муносабат қилиш ҳолатларини акс этган видеоматериаллар хусусида айтган.
Масалан, 14 сония давом этган видеороликлардан бирида ўрта ёшли эркак итни орқа оёғидан дарахтга осиб қўйиб, унинг терисини шилмоқда. Қонга бўялган ит териси шилинган орқа оёғини ялашга уринади, бироқ бошидан таёқ билан кучли зарба олади. Шундан сўнг эркак бир неча сония ит хушидан кетишини кутиб туради. Ўша пайтга қадар итнинг иккала оёғидаги териси шилиб олинган.
1 дақиқа давом этган иккинчи видеолавҳада ўсмир бола итни бўйнидан осиб, уни буғган. Сўнгра итни ечиб олиб, хушини йўқотган ҳайвонни ипи билан айлантирган. Охир-оқибат жониворнинг бошига кўплаб зарбалар берган.
25 сония давом этган учинчи видеода ёш йигит итни ушлаб туриб, катта тайё билан унинг боши ва танасига зарбалар туширган. Видеонинг охирига бориб, ит ҳаётдан кўз юмганга ўхшайди.
Олинган хабар ва мавжуд видео асосида, шунингдек Телеграм-гуруҳ ҳаволаларига таянган ҳолда “Меҳр ва оқибат” номидан ИИВга ариза юборилиб, ҳайвонларга шавфқатсиз муносабат қилган кишилар ҳамда бу каби муомалани тарғиб қилаётган шахсларни топиш ва уларни қонуний жавобгарликка тортиш сўралган.
Изоҳлар мавжуд емас