Загрузка
Загрузка
Ижтимоий тармоқларда эрининг муштларидан  жабрланган  аёлнинг  ёрдам сўраб қилган мурожаати эълон қилинди. ИИББ ҳолат бўйича изоҳ берган
Ҳодисалар

Ижтимоий тармоқларда эрининг муштларидан жабрланган аёлнинг ёрдам сўраб қилган мурожаати эълон қилинди. ИИББ ҳолат бўйича изоҳ берган

887
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда эрининг урганидан жабрланган аёлнинг ёрдам сўраб қилган мурожаати эълон қилинди. Эри озодликка чиққани боис, у ўз ҳаёти учун хавфсирамоқда. Мухбиримиз хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ўз муносабатини билдирган. 

Аёлнинг илтимосини бугун зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳаси чоп қилган. Жабрланган аёлнинг сўзларига кўра, эри озодликка чиқиб, унга қўйилган айблов юмшатилган. Айни пайтда аёл ҳаёти учун хавфсирамоқда. 

Тошкент шаҳар ИИББ бу хабарга ўз муносабатини билдирган. Бошқарманинг маълум қилишича, илгари эркакка нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишини тергов қилиш жараёнида унинг адвокати илтимоснома тақдим қилиб, эркакнинг қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди, кекса ота-онаси борлиги ва у оилада ягона боқувчи эканини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёт чорасини ўзгартиришни сўраган. Натижада эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилган.

“Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда. Томонларнинг барча важлари пухта ўрганилиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади”, - дея хабар бермоқда ИИББ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...