Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган газ конида яна сизиб чиқиш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди . Аҳоли ҳавода кучли газ ҳиди борлигини ва нафас олиш қийинлашганини маълум қилган эди.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, "М–25" конидаги ҳолат барқарор эканлиги ва у мутахассислар назорати остида тургани маълум қилинган. Расмий маълумотга кўра, 2 ноябрь куни коннинг 202-сон қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган олов вақтинча сўниб қолган, бу эса табиий геологик жараёнлар билан боғлиқ бўлган.
Мутахассислар ҳавога зарарли моддалар тарқалишини олдини олиш мақсадида газни қайта ёққан. Бу жараён атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги талабларига тўлиқ мос стандарт амалиёт ҳисобланади. Ҳозирги пайтда ҳеч қандай кутилмаган вазият қайд этилмаган.
Шунингдек, расмийлар таъкидлашича, мазкур ҳолат 3 ноябрь куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан ҳеч қандай боғлиқликка эга эмас.

Изоҳлар мавжуд емас