Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча қизларнинг ўпишишини акс этган видео ижтимоий тармоқларда жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Аҳлоқ-одоб тарафдорлари қизларни бу қилмиш учун жазолашга чақирган бўлса, яна бировлар бу ўпишишда бирор ёмонликни кўришмаган. Масалага ИИББ нуқта қўйиб, қизларга майда безорилик учун баённома тузган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг қайд этишича, қизлар (1993 ва 1985-йилларда туғилган) жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларини атайлаб менсимаган ҳолда тадбир давомида жамоат тартибини бузган, шунингдек, уятли хатти-ҳаракатларни содир этишган.
Шу муносабат билан қоидабузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича маъмурий баённома тузилган. Ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бектемир тумани судига юборилган.
Ушбу моддага мувофиқ, БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача жарима (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) белгилаш ёки ўн беш кунгача маъмурий қамоққа олиш назарда тутилган.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўша қизларнинг “ахлоқсиз ва ҳаёсиз хатти-ҳаракатлари” учун ички ишлар вазирлигига зарур чораларни кўриш тўғрисида сўров юборган эди.
Изоҳлар мавжуд емас