Загрузка
Загрузка
Кашқадарёда аёл самосуд қилинганининг тафсилотлари аниқ бўлди. Тўртта  эркак аёлни тун буйи камчи билан уриб, қийноққа солишган
Ҳодисалар

Кашқадарёда аёл самосуд қилинганининг тафсилотлари аниқ бўлди. Тўртта эркак аёлни тун буйи камчи билан уриб, қийноққа солишган

842
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кашқадарёда аёлнинг самосуд қилингани бўйича тафсилотлар аниқ бўлди. Тўртта эркак аёлни тун буйи камчи билан уриб, қийноққа солишган. Бу ҳақда Sevimli телеканали репортажига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ҳодиса 9 июль куни соат 23:30 да Яккабоғ туманидаги "Янги ҳаёт" маҳалласида содир бўлган. Тўрт нафар эркак аёлга ҳужум қилган. Улар аёлни боғлаб, сочларини кесишган, қийноққа солиб, қамчи билан урганлар ва турли тан жароҳатлари етказишган.

Аёл ўз эри ва унинг қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақидаги дастлабки маълумотлар нотўғри бўлиб чиққан. Ажрашган аёл ўзидан 10 ёш кичик эркак билан ишқий муносабатда бўлган экан. 28 ёшли йигит ва 38 ёшли аёл тўрт йилдан бери учрашиб келишаётган экан.

Бу муносабатлар ўғлини уйлантирмоқчи бўлган йигитнинг отаси ва қариндошларига маъқул келмаган. Тушунтиришлар ва огоҳлантиришлар ёрдам бермаганидан кейин йигитнинг ака-укаси аёлни жазолашга қарор қилишган. Улар аёлни уйларига олиб келиб, уни ва ўз укасининг оёқларини боғлашган, сўнгра иккласини аҳм қийноққа солиб, эрталабгача қамчи билан уришган.

Жабрланган аёлнинг фикрича, 28 ёшли эркак қариндошларининг талабига биноан унаштирилган қизга унинг   қўнғироқ қилгани бундай шафқатсизликка сабаб бўлган.

"Йигитим менга унаштирилган қизига қўнғироқ қилиб, унинг рафиқаси эканлигимни айтишни буюрди. Мен унга қўнғироқ қилдим",- деди аёл. 

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 138-моддаси (мажбурий равишда ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш) "а" бандининг иккинчи қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳуқуқбузарлик уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...