Хўроз  ўйинлари ташкил қилган Тошкент вилоятидаги хуфиён фермада 120дан ортиқ   киши  қўлга олинган
Ҳодисалар

Хўроз ўйинлари ташкил қилган Тошкент вилоятидаги хуфиён фермада 120дан ортиқ киши қўлга олинган

553

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, хўроз ўйинлари ташкил қилган Тошкент вилоятидаги хуфиён фермада 120дан ортиқ   киши қўлга олинган.

“9 октябрь куни соат тахминан 00:30 ларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани «Ўртасарой» МФЙ ҳудудида жойлашган от фермасида карантин қоидалари қўпол равишда бузилиши ва кўпчилик йиғилиб, таваккалчиликка асосланган ноқонуний хўроз ўйини ташкил этилаётгани аниқланган”, - дея таъкидламоқда вазирлик.

Қонунга хилоф ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида махсус гуруҳ тузилиб,   ўйин ўтказиладиган жойга юборилган.

У ерда ҳақиқатдан ҳам 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирокида таваккалчиликка асосланган хўроз ўйини ташкил этилганлиги, воқеа жойида карантин қоидаларини қўпол равишда бузилганлиги, шунингдек, ферма ҳовлисида хизмат кўрсатаётган ноқонуний савдо шаҳобчасида истеъмол учун олиб келинган маҳсулотлар мутлақо санитария қоидаларга жавоб бермаслиги аниқланган.

“Ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари томонидан жами 124 нафар шахслар қўлга олинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ўйин учун олиб келинган хўрозлар далилий ашё сифатида олинган”, - дея маълум қилмоқда ИИВ.

Бундан ташқари, ушбу шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасини (эпидемияга қарши курашиш қоиддарини бузиш) қўпол равишда бузганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув олиб борилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+