Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Халқ таълими вазирлиги видеога тушиб қолган ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги низони иҳозлаб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар қилмоқда.
Уриш ҳолати ўқувчининг орқа партада ўтирган синфдошига тегишли бўлган мобил телефонга туширилган. Видеодан маълум бўлишича, педагог ўқувчи болани урган, уни ҳақоратлаган, буюмларини улоқтириб, охир –оқибатда синфдан ҳайдаб борган.
Мазқур ҳолат қачон ва қайси мактабда юз бергани ҳозирча номаълум. Бироқ, можаро иштирокчиларининг юзида тиббий ниқобнинг йўқлигидан билиб олиш мумкинки, воқеа карантин бошланишидан аввал юз берган.
“Айни пайтда видео қачон ва қайси мактабда олинганлиги ўрганилмоқда. Агарда бирор кишида ушбу ҳолат бўйича аниқ маълумот бўлса, Халқ таълими вазирлигига юбориши мумкин”, - дея қайд этмоқда ХТВ.
Бундан ташқари, вазирликнинг маълум қилишича, 2020 йил 28 майдаги “Умумий ўрта таълимда ички тартиб-қоида ва этика тўғрисида”ги буйруққа кўра, болаларга нисбатан камситиш, жисмоний зўравонлик қилиш ва психологик босим ўтказиш қатъиян ман қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас