Россияда уч нафар  ўзбекистонлик коронавирусга текшириш учун касалхонага ётқизилди
Ҳодисалар

Россияда уч нафар ўзбекистонлик коронавирусга текшириш учун касалхонага ётқизилди

691

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА.  Хитойдан Тюменга учиб келган ва коронавирус аниқланган талаба билан бир самолётда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари Нижневартовскдаги касалхонага ётқизилган (Ханти-Мансийск автоном округи - Югра). Роспотребнадзорнинг минтақавий бўлими раҳбари ўринбосари Инна Кудрявцеванинг ТАССга маълум қилишича, улар коронавирусга текширилмоқда.

Коронавируснинг борлиги аниқлаган ХХР талабаси 28 январь куни ёрдам сўраб мурожаат қилган. Келиб тушганидан сўнг у дарҳол касалхонага ётқизилган. Жами Россияда инфекциянинг тасдиқланган иккита ҳолати – Байкал орти ўлкаси ва Тюмень вилоятида яшаб келган Хитой фуқароларида аниқланган.

"Уларда коронавирус бўйича ҳеч қандай гумон йўқ. Улар бемор (коронавирус) билан алоқада бўлишган холос. Фуқаролар Юградаги конда ишлашлари туфайли касалхонага олиб борилган. Чунки конда тиббий назоратни ўрнатиш имкони мавжуд эмас. Касалхоналардан биридаги юқумли касалликлар бўлинмасига лаборатория текширувларини ўтказиш давомида изоляция қилинишган”, - деди у.

Кудрявцеванинг сўзларига кўра, ҳозир шифокорлар лаборатория текширувлари натижаларини кутмоқдалар.

Ўз навбатида, Нижневартовскнинг жамоатчилик билан алоқалар бошқармасининг ТАССга берган маълумотига кўра, шаҳардаги касалхоналардан биридаги юқумли ксалликлар бўлинмасида хитойлик бемор талаба билан алоқа қилган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари мавжуд.

"Шифокорларнинг айтишича, уларнинг аҳволи қониқарли", - деди агентлик суҳбатдоши.

2019 йил декабрь ойи охирида, Хитой ҳукумати томонидан йирик Ухань шаҳрида 2019-nCoV вируси оқибатида келиб чиққан пневмония тарқалиши қайд этилган эди. Хитойдан ташқари ушбу касаллик яна 23 мамлакатда, шу жумладан Россияда ҳам аниқланган. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу тарқалишни халқаро фавқулотда ҳолат деб тан олди. ХХРда янги коронавирус билан касалланганлар сони 17 минг кишидан ошди, 360 нафардан ортиғи вафот этди. Яна бир ўлим Хитой ташқарисида - Филиппинда ҳам қайд этилди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...