Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Хоразм вилоятида тезликни оширган ҳайдовчи йўлга югуриб чиққан 4 ёшли болани уриб юборган. Бола оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонада вафот этган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 12 май куни соат 19:00да 4К-928 автомобил йўлининг 3-километрида содир бўлган. Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, Қаландорман қишлоғидан ҳарақатланиб борган Matiz автомобилининг 22 ёшли ҳайдовчи А.С. тезликни ошириб, 4 ёшли М.Ж.ни уриб юборган.
ИИББ ЙХҲББ матбуот хизмати маълум қилишича, воқеа Янгибозор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов қилинмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас