Кучишлатар тузилмалар синтетик гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқариш  ва Интернет орқали сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ  аъзоларини қўлга олишган
Ҳодисалар

Кучишлатар тузилмалар синтетик гиёҳванд моддаларини ишлаб чиқариш ва Интернет орқали сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олишган

654

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари синтетик гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва Интернет орқали сотиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олган. Уларнинг аксарияти ёшлар, уч нафари эса нуфузли олий ўқув юртлари талабаларидир. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Жиноятчилар Тошкентдаги ижарага олинган учта хонадонда ташкил этилган хуфиёна лабораторияда мефедрон синтетик гиёҳвандлик воситасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишган.

Мазкур хонадонларда 892 грамм мефедрон, 45 грамм альфа-ПВП, шунингдек тақиқланган дори воситларини ишлаб чиқариш учун хом-ашё сифатида фойдаланиладиган 360 литрдан ортиқ заҳарли кимёвий воситалар, қолаверса, тегишли ускуналар ва ҳимоя воситалари топилган ҳамда мусодара қилинган.

Бундан ташқари,   жиноий гуруҳ аъзолари томонидан яшириб қўйилган 898 грамм мефедрон, 15 литр ва 12 килограмм турли кимёвий моддалар, 8 литр бромкетон топиб олинган, биткоин криптовалютаси шаклидаги 113 минг АҚШ доллари мусодара қилинган.

Таъкидлаш керакки, жиноий гуруҳ аъзолари 1992 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда туғилган бўлиб, уларнинг уч нафари Тошкент шаҳри ва хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари талабаларидир.

Тезкор ходимлар жиноий гуруҳнинг фаол аъзолари бўлган икки нафар ўзбекистонликни ҳам гиёҳванд моддаларни қабул қилаётганда ушлашган.

Жумладан, илгари судланган 25 ёшли Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро гиёҳвандлик воситалари - 1 кг 994 грамм мефедрон ва 499 грамм спайс, шунингдек, хориждан юк машинасида олиб кирилаётган электросамокат ичида яширилган 6 капсула гашиш мойини олаётганда ушланган.

Бундан ташқари, Тошкентда истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро 500 грамм героин, 947 грамм гашиш, 500 дона LSD синтетик гиёҳвандлик воситаси, хориждан олиб келинган электросамокат ичида яширилган 60 капсула гашиш мойини қабул қилиб олаётганда ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...