Загрузка
Загрузка
Кучишлатар тузилмалари Тошкент вилоятида 27 нафар экстремистик ташкилот тарафдорларини ушлаган
Ҳодисалар

Кучишлатар тузилмалари Тошкент вилоятида 27 нафар экстремистик ташкилот тарафдорларини ушлаган

801
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Олиб  борилган махсус  операциялар давомида кучишлатар тузилмалари томонидан   Тошкент вилоятида 27 нафар экстремистик ташкилот  тарафдорлари  ушланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ маълумотларига  асосланган  ҳолда   Batafsil.uz.   мухбири хабар бермоқда.

"Хавфсиз ҳудуд" операцияси Нурафшон шаҳри, шунингдек, Охангарон ва Чиноз туманларида ўтказилган. 27 нафар қўлга олинганлар таъқиқланган экстремистик фаолиятда иштирок этган.

Айни пайтда қўлга олинганларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш, уларни жавобгарликка тортиш юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Қайд этиш керакки, ўтган икки ҳафта мобайнида Тошкент шаҳри ва вилоятида  "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилотининг 50 дан ортиқ тарафдорлари қўлга олинган. Бу ташкилот 1953 йилда Фаластинда Такиюддин Набихоний томонидан мусулмон мамлакатларида, сўнгра бутун дунёда ягона халифалик ўрнатиш мақсадида ташкил этилган.

Бугунги кунда ушбу ташкилот фаолияти Россия Федерацияси, Германия, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Республикаси ва бошқа бир қатор давлатлар ҳудудида тақиқланган.

 Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилоти республика ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...