Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 100 мингта “лайк” учун отасини уришга тайёрлигини билдирган ва тегишли видеони жойлаган чирчиқлик блогер 15 суткага қамалган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот-хизмати маълумотларига кўра, иш материаллари Чирчиқ жиноят ишлари судига топширилган. Эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (кичик безорилик) бўйича айбдор деб топилган.
Эслатиб ўтамизки, 4 ноябрь куни тармоқда пайдо бўлган видеода блогер агар унинг ролиги 24 соат ичида 100 мингта “лайк” тўпласа, у отасини уришга тайёрлиги, 200 мингта “лайк” йиғса, уни қариялар уйига юборишни ваъда қилган.
Изоҳлар мавжуд емас