Маданият  вазирлиги: хусусий корхона  Хива  хонларининг  машҳур Тош-ҳовли саройи  деворини бузган
Ҳодисалар

Маданият вазирлиги: хусусий корхона Хива хонларининг машҳур Тош-ҳовли саройи деворини бузган

858

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Маданият вазирлигига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, “Сургут нефть строй” хусусий корхонаси Хива хонларининг машҳур Тош-ҳовли саройи деворини бузган. 

Маданий мерос департаментининг маълумотларига кўра, саройнинг шарқий қисмининг бузилиши учун буртмачи - Ичан-қалъа Давлат музей-қўриқхонаси айбдор бўлган, деворнинг юқори қисми 8 декабр куни хусусий пудратчи-“Сургут нефть строй” компанияси томонидан бузиб ташланган.

«Ичан- Қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ҳар қандай таъмирлаш-тиклаш ишлари Департамент қошидаги Илмий-эксперт кенгаши хулосаси асосида бажарилиши ва ЮНEСКО ташкилоти билан келишиш зарурлиги аниқ белгиланган бўлсада, аммо лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаган ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилган”, - дея маълум қилмоқда вазирлик.

Ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари тўхтатилган бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ тарғибот идораларига ҳужжат тайёрланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...