Загрузка
Загрузка
Маст ҳолатидаги эркак ўзини Тошкентдаги “Қуйлиқ” бозорида жойлашган   электр узатиш устунидан пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган
Ҳодисалар

Маст ҳолатидаги эркак ўзини Тошкентдаги “Қуйлиқ” бозорида жойлашган электр узатиш устунидан пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган

718
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, маст ҳолатидаги эркак Тошкентдаги “Қуйлиқ” бозорида жойлашган электр узатиш устунидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган.

“Жорий йилнинг 10 июль куни Бектемир тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига “Қуйлиқ” бозори ҳудудида, номаълум шахс ўзини ўлдирмоқчи бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, номаълум эркак бозор ҳудудида жойлашган юқори кучланишли электр узатиш металл конструкциясининг юқорисига чиқиб, 32 метр баландликдан пастга сакраши билан таҳдид қилган. Тез фурсатда ходиса жойига махсус хизматлар вакиллари етиб келган”, - дея хабар бермоқда ИИББ.

Биринчилар қаторида етиб келган ҳудудий профилактика инспектори катта лейтенант Улуғбек Абданбеков вазиятга тезда баҳо бериб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган фуқаро билан мулоқотга қиришади. Бироқ, фуқаро турли хил талаблар қўйиб, ўзини ҳатти-ҳаракатлари билан ходимда шубҳа уйғотади. Кейинчалик аниқланишича, у маст ҳолатда экан.

Улуғбек Aбданбеков фуқаро билан музокаралар давомида, темир конструкция қуёш нурлари остида қизиб, унинг қўлларини куйдира бошлаганлиги сабабли, сояли жой қидираётганлигини кўради. Алкоголь ичимликнинг таъсири йуқолгач, эркак ўзининг аянчли ҳолатини англай бошлаган.

Мавжуд хавф-хатарга қарамай, профилактика инспектори электр узатиш линиясининг устунига чиқишни давом эттиради ва фуқаронинг пастга тушишига ёрдам бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолган.

Суриштирув давомида маълум бўлшича, 49 ёшли Ғайратжон бир кун аввал дўстлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, бозорга қандай ва нима учун келганини ҳамда электр устунга нима сабабдан чиқиб олганини эслай олмаслигини маълум қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...