Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Mercedes-Benzни бошқарган ҳайдовчиси қиз Тошкентда икки нафар йўловчини уриб кетган. Улардан бири воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“2021 йил 5 март куни тахминан соат 09.30 да Яккасарой тумани Боғибўстон кўчасида 22 ёшли Д.Р. “Mercedes-Benz” русумли (давлат рақами 01 W 813 LB) автомобилни бошқариш давомида пиёдалар 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ларни уриб юбориб, сўнг 33 ёшли И.К. бошқарувидаги “Cobalt” автомобилига тўқнашган”
ЙТҲ оқибатида 41 ёшли Г.Д.га бадан шикастлари етган. Иккинчи пиёда - 58 ёшли фуқаро олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат асосида Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас