Загрузка
Загрузка
Метрода 13 ёшли қизга тегажоқлик  қилган эркак ушланган. Бу илгари судланган фуқаро бўлиб чиқди
Ҳодисалар

Метрода 13 ёшли қизга тегажоқлик қилган эркак ушланган. Бу илгари судланган фуқаро бўлиб чиқди

906
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Метрода 13 ёшли қизга тегажоқлик қилган эркак ушланган. Бу илгари Жиноят кодексининг учта моддаси, жумладан вояга етмаганларни   ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга жалб қилганлик учун судланган фуқаро экан. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“8 сентябрь куни Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинган бўлиб, у илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т., фуқаро К.Ш. эканлиги аниқланди”, -деб маълум қилди ИИВ матбуот-котиби Шохрух Ғиёсов.

Айни пайтда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти томонидан мазкур шахснинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу фотосуратда кўрсатилган шахснинг ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, дарҳол 102 рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар органига хабар беришингиз сўралади”, -деди Ғиёсов.

Эслатиб ўтамизки, икки кун аввал 13 ёшли қизнинг онаси метрода бир эркак унинг боласига тегажоқлик қилгани ҳақида маълумот берганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...