Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 20 ноябридан эътиборан Тошкент метрополитенида 5 вагонли ҳаракат таркиблари ишга туширилиши ҳақида хабарлар тарқалди. "Тошкент метрополитени" ушбу маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини билдириб, тарқалган хабарларни рад этди.
Хабарга кўра, айни пайтда йўловчилар оқимини инобатга олган ҳолда захира поездларини жалб қилиш орқали ҳаракат интерваллари ўртача 2–3 дақиқагача қисқартирилмоқда.
Тармоқни 5 вагонли поездларга ўтказиш бўйича эса Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда қўшимча вагонларни харид қилиш концепцияси ишлаб чиқилган.
Вагонларни чиқариш, харид қилиш ва етказиб бериш муддатларини инобатга олган ҳолда, 2027 йилнинг сентябрь ойига қадар мавжуд ҳаракат таркибларининг 80 фоизини, яъни 54 та поездни 5 вагонли шаклга ўтказиш режалаштирилган.
Мутасаддилар жамоатчиликни фақат расмий манбалар ахборотига таянишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахт метрополитени учун 14 та беш вагонли поезд, жами 70 та вагон харид қилиш лойиҳаси концепциясини маъқуллагани маълум қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас