Загрузка
Загрузка
Москва яқинида мигрантлар учун тунаш жойи  ёниб кетди. Олти  нафар ўзбекистонлик  вафот этган
Ҳодисалар

Москва яқинида мигрантлар учун тунаш жойи ёниб кетди. Олти нафар ўзбекистонлик вафот этган

743
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Москва яқинидаги Раменский туманида 5 майга ўтар кечаси нозос электр симлар туфайли мигрантларнинг тунаш жойи бутунлай кулга айланган. Россия ОАВ хабар беришича, олти нафар ўзбекистонлик уйқусида ёниб кетган, ўнга яқини аланга олган бинони тарк этишга улгурган.

Дурниха қишлоғида ёниб кетган икки қаватли коттеж (майдони 200 метрга яқин) илгари маҳаллий фуқарога тегишли бўлиб, бир неча йил олдин бино тадбиркорга сотилган. У эса ўз навбатида бинони гастарбайтерлар учун ётоқхонага айлантирган. Бундан ташқари, ишчилар учун бир нечта вагончалар учстканинг ўзида ўрнатилган бўлган.

Атрофдагиларнинг айтишича, жами бўлиб тунаш жойида элликка яқин одам бўлиши мумкин. Изоляция туфайли охирги пайтлар мигрантлар ҳудудни деярли тарк этишмаган.

Ёнғин ҳақидаги хабар фавқулодда хизматларга соат 04-21 да берилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари биринчи бўлиб, кейин эса шифокорлар воқеа жойига етиб боришган. Аммо улар қутқарадиган ҳеч ким қолмаган эди. Ёғочдан қурилган иккинчи қават крематорийга айланган. Шунгача ўзбекистонликларнинг айрими ярим яланғоч ҳолда бинодан чиқишга улгурган. Афсуски, устунлар қулаши натижасида биринчи қаватга тушиб кетган уч эркак ва уч аёл вафот этган.

Жасадлар жуда қаттиқ куйган. Аммо вафот этганларнинг барчаси ёши тахминан 30 да бўлган ўзбекистонликлар эканлиги аниқланган. Тирик қолган айрим мигрантлар қишлоқ ичига тарқаб кетишган.   Полиция ходимларига уларни тутиб, ўз жойларига қайтаришга тўғри келган. Хозирда терговчилар мигрантларнинг Россия Федерациясида қонуний яшаётганликларини текширишмоқда. Бундан ташқари, терговчилар коттеж эгасини ҳам сўроқ қилишади.

Уй электр иситгичлар билан иситиб келинган. Шунинг учун ёнғин электр симларининг туташуви натижасида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Вафот этганлар шахси аниқланмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича раҳбарининг катта ёрдамчиси Ольга Врадийнинг айтишича, Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг “эҳтиётсизлик туфайли икки ва ундан ортик шасхларнинг ўлимига сабаб бўлиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...