Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ОАВга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Москвада болалар майдончасидан 5 ёшли қизалоқни ўғирламоқчи бўлган ўзбекистонлик аёл ушланган.
Эслатиб ўтамизки, 19 август куни Москва шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг майдончаларидан бирида ўзбекистонлик 21 ёшли Сожидахон Рўзибоева беш ёшли қизни олиб кетмоқчи бўлган. Яхшиямки, қизчанинг онаси буни кўриб қолиб, фарзандини тортиб олган. Тўсатдан нотаниш кимсалар келиб, бола уларники эканини айтишган. Шундан сўнг қизнинг онасига турли таҳдидлар кела бошлаган.
Маҳаллий аҳоли ўша майдонча ва полиция бўлинмаси олдида тўпланиб, олиб қочмоқчи бўлган аёлни ушлашни талаб қилишган. Чунки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари ўзбекистонлик аёлнинг ҳатти-ҳаракатида ғаразли ният бўлмаган деб ҳисоблаб, уни қўйиб юборишган.
Намойишлардан сўнг полиция ўша аёлни ҳибсга олган. Қизнинг оиласи адвокати Константин Ерохиннинг маълум қилишича, ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. У беш йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас