Загрузка
Загрузка
Москвада ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашиш юз берди. 10   киши ушлаб қолинди
Ҳодисалар

Москвада ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашиш юз берди. 10 киши ушлаб қолинди

506
Загрузка

Ўзбекистан, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Москва шаҳрида 24 ноябрь куни ўзбекистонликлар иштирокида оммавий муштлашиш юз берган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг консуллик бўлими маълум қилишича, муштлашиш натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан 15 киши, жумладан 10 нафар ўзбекистонликлар ушланган.

“Олинган маълумотларга қараганда жабрланганлар йўқ. Можаро футбол ўйини давомидаги қоидабузарлик негизида келиб чиққан. Айни пайтда дастлабки текширувлар олиб борилмоқда. Элчихонанинг консуллик бўлими томонидан вазият назоратга олинган”, - деб маълум қилмоқда ТИВ матбуот хизмати.

Россия ОАВ берган маълумотга кўра, кўча супурувчилари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини натижасида мазкур можаро келиб чиққан. Ўйин кўпол хатолик билан тугаган. Ўйинчилардан бири рақибга қарши “кўпол” ҳаракат қилиши иккинчи томоннинг норозилигини келтириб чиқарган. Рақиблар муносабатга аниқлик киритиш учун кейинчалик учрашишга келиб олишган.

24 ноябрь куни кечки пайтда кўча супурувчилари Евремов кўчасида учрашишган. Улардан айримлари белкурак ва лом билан келишган. Тез орада оғзаки можаро муштлашишга айланиб кетган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...