Мудофаа бўлими бошлиғи курка болалари шаклида пора олишда  фирибгарлик устида қўлга олинди
Ҳодисалар

Мудофаа бўлими бошлиғи курка болалари шаклида пора олишда фирибгарлик устида қўлга олинди

930

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари 45 ёшли Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғини пора билан ушлашган. Бу ҳақда ЎзА маълумотлари асосида Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

У ўзининг хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқарони вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштириш учун таъмагирлик қилиб, 100 АҚШ доллари ва 12 бош курка болаларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3-қисми ва 211 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+