Загрузка
Загрузка
Мухбиримиз хабар беришича, Навоий вилоятида фойдаланишга топширилган болалар боғчаси бир неча ой ўтгач, яроқсиз ҳолга келиб қолган
Ҳодисалар

Мухбиримиз хабар беришича, Навоий вилоятида фойдаланишга топширилган болалар боғчаси бир неча ой ўтгач, яроқсиз ҳолга келиб қолган

571
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Навоий вилоятида фойдаланишга топширилган болалар боғчаси бир неча ой ўтгач, яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Жорий йилнинг февраль ойида Навоий вилояти Конимех туманида 2-сон “Олтин калитча” мактабгача таълим муассасасининг замонавий биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилган. Болалар боғчаси қурилишига 4 миллиард сўм маблағ сарфланган. Мактабгача таълим муассасасининг янги хоналаридан болалар фақат бир ой давомида фойдаланишган холос. Коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин кутилман ўзгаришларни келтириб чиқарган.

"Ўзбекистон 24" телеканали маълумотларига кўра, тарбияланувчиларни қабул қилишга улгурмаган боғча яроқсиз ҳолатга келган. Боғча тарбияланувчилари учун мўлжалланган қўшимча ҳожатхона ва душ девори бузилган. Қайд этилишича, ғиштларнинг нотўғри терилиши натижасида девор қулаган.

"Девор муаммосини ҳал қилинишини сўраб, биз юқори идораларга мурожаат қилдик, шундан сўнг қурилиш компанияси гипсокартон ёрдамида деворни қайта тиклади", – деди боғча мудираси Бибигул Ахмедова.

Ҳозирги кунда эски болалар боғчаси биносини реконструкция қилиш ишлари олиб борилиб, канализация ва иситиш тизимлари модернизация қилинмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+