Загрузка
Загрузка
Мухбиримиз хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари Қуръонга ҳурматсизлик кўрсатгани учун ўзбекистонликни қўлга олишган
Ҳодисалар

Мухбиримиз хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари Қуръонга ҳурматсизлик кўрсатгани учун ўзбекистонликни қўлга олишган

300
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари Қуръонга ҳурматсизлик кўрсатгани учун ўзбекистонликни қўлга олишган.    

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг  29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда ўзини “атеист”, деб таништириб, у томонидан динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби - Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалган. Бу Интернет фойдаланувчилари орасида кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлган.

Мазкур иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари назоратига олинган. Ўтказилган текширув ҳаракатлари натижасида ушбу видеотасвирни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган шахс аниқланиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига жалб қилинган.

Эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

“Жиноят иши бўйича тергов натижасига кўра, қўшимча маълумот бериб борилади”, - дея хабар берди ИИВ.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...