Наманган ва Тошкент осмонида номаълум жисм қулаши кузатилди
Ҳодисалар

Наманган ва Тошкент осмонида номаълум жисм қулаши кузатилди

67

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 19 февраль куни, соат 12:30–13:00 оралиғида Наманган вилояти ва Тошкент шаҳри осмонида ёрқин жисм ҳаракати қайд этилди. Гувоҳлар кучли шовқин, ер силкиниши ва осмонда қора тутун изи қолганини маълум қилишмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Наманган аҳолиси жисм ҳаракатидан сўнг содир бўлган портлаш овози ва тебранишлар бир неча туманларда сезилганини айтган. Пойтахтда эса ушбу ҳодиса видео тасвирларга муҳрланган бўлиб, унда жисмнинг юқори тезликда ҳаракатланиб, чақнаш ҳосил қилгани акс этган.

Ўзбекистон Фанлар академияси Астрономия институти мутахассислари мазкур ҳодиса юзасидан дастлабки ўрганишларни бошлаган. Расмий баёнотга кўра, ҳозирда видеоларда қайд этилган ҳолатнинг метеорит экани ёки бошқа табиий/техноген манба билан боғлиқлиги тасдиқланмаган. 

Олимларнинг таъкидлашича, ер юзасига тушган қаттиқ қолдиқлар топилмас экан, ҳодисанинг асл табиати ҳақида якуний хулоса бериш имконсиз.

Институт маълумотларига кўра, Ер атмосферасига ҳар куни миллионлаб космик зарралар кириб келади ва уларнинг аксарияти юқори қатламларда ёниб кетади. Аҳоли яшаш ҳудудлари яқинида йирик жисмларнинг пайдо бўлиши кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Ҳозирда соҳа мутахассислари томонидан ҳудудларда қидирув ва ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...