Загрузка
Загрузка
Наманган  вилоятида бир гуруҳ диний экстремистлар қўлга олинган
Ҳодисалар

Наманган вилоятида бир гуруҳ диний экстремистлар қўлга олинган

437
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наманган вилоятида бир гуруҳ диний экстремистлар қўлга олинган. Унинг аъзолари Facebook ва Telegram орқали жиҳодчилар ҳаракатини тарғиб қилувчи маълумотларни тарқатиб келишган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда. 

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси томонидан Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида бир гуруҳ жиҳодчилар тарафдорлари қўлга олинган.

“O’zbekiston 24” телеканали маълум қилишича, гуруҳнинг 55 ёшли ташкилотчиси Facebookда рўйхатдан ўтган ва 2019 йил ноябридан 2020 йилнинг май ойигача Абу Салоҳ, Содиқ Самарқандий ва бошқа экстремистик раҳбарларнинг диний материалларини тарқатган ва тарғиб қилган.

Бундан ташқари, у Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этаётган жангарилар билан виртуал алоқаларни таъминлаб турган. Россия Федерациясида экстремистик оқим билан боғлиқ бўлган танишлари орқали уларга тўрт марта пул жўнатган. Наманганлик эркакнинг сўзларига кўра, жангарилар жуда оғир аҳволда эканликларидан шикоят қилиб, ундан молиявий ёрдам сўрашган.

Экстремистик ҳаракатда иштирок этиш учун у 25 ёшли ўғлини, шунингдек, жияни, синфдоши ва танишини жалб қилган. Уларнинг барчаси диний экстремизмни тарғиб қилувчи материаллар мунтазам равишда жойлаштирилган Telegramдаги гуруҳига аъзо бўлишган. Гуруҳ аъзолари ушбу роликларни нафақат томоша қилишган ва тинглашган, балки уларни бошқа фойдаланувчиларга ҳам тарқатиш билан шуғулланишган.

Гуруҳ аъзоларининг уйларида ўтказилган тинтув натижасида 7 та мобил телефон, 80та DVD ва CD-дисклар, 2 та микрочип, 2та флеш-карта, араб ёзувлари бўлган китоб ва дафтар топилган. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...