Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Наманган вилояти ИИБ 6-сонли тергов изоляторида аёл вафот этган.
“Тахминан соат 02:30да Наманган вилояти ИИБ 6-сонли тергов изоляторида 168 (товламачилик) ва бошқа моддалар бўйича узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган 43 ёшли Шохиста М. вафот этган”, - деб таъкидлади Ҳ.Шамсутдинов.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, маҳкуманинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Унинг танасида бирор хилдаги жароҳатлар аниқланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас