Загрузка
Загрузка
Наманганда 18 ёшли талаба йигит ўз жонига қасд қилди
Ҳодисалар

Наманганда 18 ёшли талаба йигит ўз жонига қасд қилди

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилоятининг Чуст туманида Тошкентдаги нуфузли университетлардан бирининг 1-босқич талабаси арқон билан ўзини осиб, вафот этди. Ҳозирда туман прокуратураси йигитни бундай мудҳиш қарорга келишига сабаб бўлган омилларни ўрганмоқда.

Жорий йилнинг 17 январь куни Чуст тумани Ички ишлар бўлимига 2007 йилда туғилган фуқаронинг темир симёғочга арқондан сиртмоқ ясаб, ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан туман прокуратураси ва ИИБ масъуллари етиб борган.

Аниқланишича, ҳали 19 ёшга ҳам тўлиб улгурмаган марҳум пойтахтдаги нуфузли олий таълим муассасаларидан бирида биринчи босқичда таҳсил олаётган бўлган. Унинг нима сабабдан бундай қадам ташлагани ҳозирча номаълум.

Ҳозирда ўлимнинг асл сабабларини ва марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Расмий муносабатда текширув якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланган.

Яқиндагина Термиз шаҳридаги Моваро кўп қаватли уйларида Тошкент тиббиёт университети Термиз филиали 2-босқич талабаси бўлган 18 ёшли йигит ҳам 14-қаватдан ўзини ташлаб, воқеа жойида ҳалок бўлганди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...