Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наманган вилояти Поп туманида оилавий келишмовчилик оқибатида эркак ўз турмуш ўртоғига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Batafsil.uz мухбирига бу маълумотни Бош прокуратура тасдиқлади.
Воқеа 17 май куни "Ғурумсарой" маҳалласида содир бўлган. 27 ёшли эркак 25 ёшли рафиқасига тегишли дўконга келган. Улар ўртасида узоқ йиллик оилавий келишмовчиликлар билан боғлиқ жанжал келиб чиқган.
Жанжал пайтида эркак нон кесиш учун ишлатиладиган хўжалик пичоғини олиб, хотинига ҳаёт учун хавфли бўлган бир нечта оғир жароҳатлар етказган. Олган тан жароҳатлари оқибатида аёл воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас