Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Наманган вилоятидаги Шимолий Фарғона каналида икки ўсмир чўкиб кетди. Улардан бири икки кундан кейин топилган, қидирув ишлар давом этмоқда.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан маълум қилишларича, ҳодиса ҳақидаги сигнал 23 июль куни соат 13:48 да келиб тушган. Вояга етмаганлар Наманган тумани Миришкор қишлоғи яқинидаги каналда чўмилишган. Бу жойда чўмилиш учун расман рухсат берилган жойлар йўқ.
Қидирув ишларига Наманган, Чуст ва Поп туманларидан қутқарувчилар ва ғаввослар, шунингдек, вилоят ёнғин-қутқарув отряди ходимлари жалб этилган. Икки кундан сўнг бир ўсмирнинг жасади топилан. Иккинчиси - 2009 йилда туғилган ўсмир - ҳалигача топилмаган.
Қидирув ишлари сув юзасида ҳам, сув остида ҳам давом этмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас