Наманганда тўрт нафар ўсмир йигитлар  автомобилни олиб  қочиб,  аварияга  учрашган. Улардан бири қамоққа, учтаси эса уй  қамоғига олинган
Ҳодисалар

Наманганда тўрт нафар ўсмир йигитлар автомобилни олиб қочиб, аварияга учрашган. Улардан бири қамоққа, учтаси эса уй қамоғига олинган

384

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича,  Наманганда тўрт нафар ўсмир йигитлар автомобилни олиб қочиб, аварияга учрашган. Улардан бири қамоққа, учтаси эса уй қамоғига олинган.

“18 декабрь куни соат 23:50 да номаълум шахслар фуқаро Фозилжон К., томонидан ўзига тегишли “Spark” русумли автомашина калитини ўзида қолдириб, корхонага кириб кетганлигидан фойдаланиб, автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган”, - дея маълум қилмоқда Тергов Департаменти.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни вояга етмаганлар 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М., ҳамда 16 ёшли Билол Т., лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, “Spark” русумли автомашина эса Истиқбол маҳалласида “Ваз-2106” автомашинаси билан ЙТҲ содир қилган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўсмирларга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда ўсмирлар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, 14 ёшли Шерзод Ш., 16 ёшли Акмал Ў., 15 ёшли Неъматжон М.,ларга нисбатан “уй қамоғи” тарзидаги, 16 ёшли Билол Т., га нисбатан эса “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Тергов давом этмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...