Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Намангандаги каналда ўқувчи қизнинг жасади топилган. Мухбиримиз хабар беришича, қотилликда унинг 22 ёшли қариндоши гумон қилинмоқда.
“5 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро туман прокурорига ариза билан мурожаат қилиб, вояга етмаган қизи Чортоқ туманидаги мактабга кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдирган”, -дея маълум қилмоқда Наманган вилояти прокуратураси.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Қизнинг жасади “Катта Наманган” канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилган.
Терговда аниқланишича, 5 апрель куни соат 10:30да келинойиси қизни мактабдан олиб чиқиб кетган ва сувга итариб юборган.
Айни пайтда аёл гумон қилинувчи тариқасида ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас