Наманганлик  киши Қирғизистонга ярим миллиондан ортиқ пулни ғайриқонуний чиқаришга уринган
Ҳодисалар

Наманганлик киши Қирғизистонга ярим миллиондан ортиқ пулни ғайриқонуний чиқаришга уринган

618

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қирғизистонга ярим миллион доллардан ортиқ пулни олиб чиқмоқчи бўлган ўзбекистонлик Наманган вилоятида қўлга олинди. Бу ҳақида Давлат хавфсизлик хизматига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz хабар қилмоқда.

Фуқаро ўтирган “Каптива” русумли автомашина ДХХ ходимлари томонидан Наманган вилояти “Гурмирон” маҳалласи ҳудудида тўхтатилган. Машина кўрикдан ўтказилганида ундан ярим миллион доллардан ортиқ пул топилган.

Кейинчалик ДДХ аниқлашича, илгари судланган фуқаро “кўк”ни пойтахт ва Наманган вилоятидаги кишилардан олган. У хорижий валютани божхона назоратидан айланиб, буюртмачига етказиш учун Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган. Ҳуқуқбузар ўз хизматлари учун фоиз олиши керак эди.

Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ ҳудудий бошқармаси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Шу билан бирга, мазкур ҳолатга даҳлдор бўлиши мумкин бўлган бошқа шахслар ҳам аниқланмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...