Загрузка
Загрузка
Намоз вақтида масжиддан иккита уяли телефонни ўғирлаган шахс ИИББ томонидан қидирилмоқда
Ҳодисалар

Намоз вақтида масжиддан иккита уяли телефонни ўғирлаган шахс ИИББ томонидан қидирилмоқда

459
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, ИИББ томонидан намоз вақтида масжиддан иккита уяли телефонни ўғирлаган шахс қидирилмоқда. 

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда   масжиддан олинган видео тарқалди. Унда бир йигит намоз вақтида бемалол   қолдирилган нарсалар ёнига бориб,    уяли телефонни олгани ва масжиддан чиқиб кетгани акс этган.

ИИББ хабар беришича, мазкур ҳодиса 13 ноябрь куни соат тахминан соат 12.30да содир бўлган. Номаълум шахс Сергели туманидаги масжидлардан бирига намоз ўқиш учун борган. У ердан 3,5 млн сўмлик иккита уяли телефонни ўғирлаб, жиноят жойини тарк этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши очилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари номаълум шахсни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатларини олиб боришмоқда.

ИИББ ўзбекистонликлардан жиноятчини топишда кўмаклашишни сўраган. Агар фотосуратдаги шахс ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, бу ҳақда ички ишлар бўлимига хабар беришингиз ёки 102га қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...