Наркофурушлар қарзи борлиги учун фуқарони ўлдириб, жасадини ёқиб  ташлашган
Ҳодисалар

Наркофурушлар қарзи борлиги учун фуқарони ўлдириб, жасадини ёқиб ташлашган

496

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жиззах вилоятида наркофурушлар қарзи борлиги учун бир фуқарони ўлдириб, жасадини ёқиб ташлашган. Бу ҳақда   STV телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ички ишлар идорасига фермер хўжалиги даласида ёниб кетган ”Спарк” автомобили топилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Автомобиль 2021 йил 28 декабр куни топилган. Воқеа жойига прокуратура ва ички ишлар органлари ходимлари етиб боришган. Текширув чоғида машина ҳайдовчиси Самарқанднинг “Зарафшон” маҳалласида яшагани маълум бўлган. Унинг қариндошлари ҳам эркак уйдан чиқиб, қайтиб келмаганини тасдиқлашган. Бундан ташқари, марҳумнинг илгари судлангани ҳам аниқланган.

"Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида истиқомат қилувчи уч нафар фуқаро уни наркотик моддалар билан таъминлаб туришган. Бироқ “Спарк” ҳайдовчиси гиёҳванд моддаларни қарзга олган ва натижада 2 минг доллар қарздор бўлиб қолган. Сотувчилар қарзни тўламагунига қадар унга наркотик бермасликларини айтишган. Бунга жавобан ҳайдовчи ИИБга бориб, ҳуқуқ-тартибот ходимларига бутун ҳақиқатни айтиши билан таҳдид қилган", - дея қайд этмоқда ИИБ.

27 декабрь куни эркак ўзи билан 5 миллион сўм олиб, наркофурушлар ёнига борган. Учрашув чоғида наркофурушлардан бири унинг бошига бир неча марта болға билан урган. Эркак қочишга ҳаракат қилган, лекин бунинг уддасидан чиқмаган. Собиқ ҳамтовоқлари уни ўлдиришган.

Жиноят изларини йўқотиш учун наркофурушлар жасад ва машинани очиқ майдонга олиб боришган. У ерда марҳумни ўриндиққа қўйиб, машинани ёқиб юборишган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...