Наркокурьерлар афюн ва нашани картошка “ниқоби”да Тошкентга олиб киришга уринган
Ҳодисалар

Наркокурьерлар афюн ва нашани картошка “ниқоби”да Тошкентга олиб киришга уринган

331

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наркокурьерлар афюн ва нашани картошка “ниқоби”да Тошкентга олиб кирмоқчи бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

13 январь куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида Давлат божхона қўмитаси ходимлари ДХХ билан биргаликда бир неча киши ўтирган “Дамас” автомашинасини кузатувга олишган.

Тезкор ходимлар   автомобилни Тошкент вилоятининг Ҳасанбой қишлоғигача кузатиб боришган. Бу ерда “Дамас”дан картошка ортилган қоплар туширила бошланган. Шу пайтда у ерда бўлганларнинг барчаси ушланган.

Қоплар очилганда, уларда картошка “ниқоби”даги 480 дан зиёд ўрамалар топилган. Уларда 77 килограммдан ортиқ афюн ва наша бўлган.

Кейинчалик тезкор тадбир давомида ушбу гиёҳванд моддаларини қабул қилиши керак бўлган хорижлик фуқаро ҳам қўлга олинган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+