Загрузка
Загрузка
Наркопоезд. Кучишлатар соҳаси ходимлари  темир  йўл  вагонларидан 173 килограмм гиёҳванд моддаларини  топишган
Ҳодисалар

Наркопоезд. Кучишлатар соҳаси ходимлари темир йўл вагонларидан 173 килограмм гиёҳванд моддаларини топишган

458
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кучишлатар идоралари вакиллари темир йўл вагонларининг хуфёна жойида 173 килограмм наркотик моддаларини аниқлашган. Контрабанда ҳолати “Сариосиё”   божхона постида фош этилган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Қўшни давлатдан кириб келган ва республикамиздан транзит тарзида ўтаётган юк поезди инспекцион кўрик мажмуаси орқали божхона кўригидан ўтказилган. Натижада, вагонлардан бирининг шубҳали сканер тасвирлари божхона ходимларининг эътиборини тортган.

“Мазкур вагон кинология ходимларининг хизмат итлари ёрдамида чуқурлаштирилган божхона назоратидан ўтказилганида, вагоннинг остки қисмида махсус хуфёна жойлар тайёрланганлиги аниқланди. Ушбу хуфёна жойларда ичига қора рангли целофан пакетларга скотчланган ҳолда 23 дона 5 литрлик сиғимга эга елим идишлар яширилгани фош бўлди”, - дея маълум қилмоқда Давлат божхона қўмитаси.

Очиб кўрилганида, елим идишларнинг 4 тасига оқ рангли ўткир ҳидли 11 кг. 987 гр. оғирликдаги героин, 2 кг. 592 гр. гашиш ҳамда 19 дона елим идишларга жигарранг тусдаги ўткир ҳидли 81 кг. 348 гр. ҳажмдаги гашиш мойи солинган бўлган.

Батафсил текшириш учун поезд Бойсун туманидаги “Дарбанд” темир йўл станциясига юборилган.

Натижада, ушбу вагоннинг остки қисмида ҳам темир листлар ёрдамида тайёрланган махсус хуфёна жойда қора рангли целофан пакетларга скотч билан ўралган жами 21 дона 5 литр ҳажмли полиэтилен идишлар яширилганлиги ва уларнинг ичида 30 кг. 648 гр. “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 45 кг. 906 гр. “Гашиш мойи” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланган.

Жами поезднинг хуфёна жойларидан 172,5 кг. оғирликдаги гиёҳванд воситалари топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...