Навоий вилояти мансабдор шахслари мактаблар учун спорт анжомларини  оширилган нархда сотиб олиб, ўқувчиларга ажратилган пулларни ҳам  талон-тарож қилишган
Ҳодисалар

Навоий вилояти мансабдор шахслари мактаблар учун спорт анжомларини оширилган нархда сотиб олиб, ўқувчиларга ажратилган пулларни ҳам талон-тарож қилишган

407

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Навоий вилояти мансабдор шахслари мактаблар учун спорт анжомларини оширилган нархда сотиб олиб, халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун ўқувчиларга ажратилган пулларни ҳам талон-тарож қилишган. Бу ҳақда прокуратура маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Вилоят Халқ таълими бошқармаси "I.A."компаниясидан 787,8 млн. сўмга 8 турдаги спорт анжомларини харид қилган. Худди шундай ҳолат вилоят туризм ва спорт Бош бошқармасида ҳам аниқланиб, унинг собиқ мутасаддилари томонидан 22 турдаги спорт анжомлари 598,9 миллион сўмга харид қилинган. Прокуратура маълумотларига кўра, оширилган нархларда амалга оширилган ушбу харидлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг декабрь ойида мансабдор шахслар мактаб ўқувчиларининг Москвадаги халқаро танловда иштирок этиши учун ажратилган 80 миллион сўмни ўзлаштириб, болаларни ота-оналари ҳисобидан сафарга жўнатишган.

Ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон -тарож қилиш) ва 205 (ҳокимият ёки расмий ваколатдан суистеъмол қилиш) моддалари бўйича жиноят иши очилган, тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...