Загрузка
Загрузка
Навоий  вилоятида 19 ёшли қизни  3 кунга  фоҳишалик учун  400 минг  сўм эвазига сотмоқчи бўлишган
Ҳодисалар

Навоий вилоятида 19 ёшли қизни 3 кунга фоҳишалик учун 400 минг сўм эвазига сотмоқчи бўлишган

847
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Тергов департаменти маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz.   мухбири хабар беришича, Навоий вилоятида 19 ёшли қизни 3 кунга фоҳишалик учун 400 минг сўм эвазига сотмоқчи бўлишган. 

“Навоий вилоятида яшовчи 29 ёшли Зарина З., таниши 19 ёшли Рохатой Ў.,нинг бошпанасиз ва моддий жиҳатдан қийналиб қолганлигидан фойдаланиб, унга ўзи билан бирга яшашга таклиф қилган.   Шу йўл орқали Рохатойнинг фуқаролик паспортини қўлга киритиб,   уни эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган”, - дея хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

Ўтказилган тезкор-тадбир давомида Навоий   шаҳар “Гумбаз” номли кафеда қизни 400.000 сўм эвазига 3 кун муддатга жинсий алоқа қилиши учун сотаётган вақтида, Зарина З. қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан   Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Зарина З.,га тегишли моддалар бўийча айблов эълон қилиниб унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+