Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар беришича, Навоий вилоятида маст ҳайдовчи ЙПХ постига урилишиб кетишига сал қолган.
Мазкур воқеа 17 февраль куни соат 21:30ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 147-километрида юз берган. 1969 йилда туғилган ҳайдовчи маст ҳолда “Ласетти” русумли автомобилни бошқараётиб “Самарқанд” ЙПХ маскани яқинида бошқарувни йўқотиб бўлакларни ажратувчи тўсиққа урилган.
Зарб оқибатида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва машина тўлиқ ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас