Загрузка
Загрузка
Навоий вилоятида “Нексия” автобус билан тўқнашган. Икки киши вафот этиб,  саккиз киши  касалхонага жойлаштирилган
Ҳодисалар

Навоий вилоятида “Нексия” автобус билан тўқнашган. Икки киши вафот этиб, саккиз киши касалхонага жойлаштирилган

446
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Навоий вилоятининг Конимех туманида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳиодисаси юз берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати берган маълумотга кўра: “Йўл-транспорт ҳодисаси эрталаб соат 6.40да Навоий-Зарафшон магистралининг 61-километрида содир бўлган. “Нексия” автомобили Навоий кон-металлургия комбинати ишчиларини олиб кетаётган “Исузу” русумли автобус билан тўқнашган. Ушбу транспорт воситаларида жами 19 киши бўлиб, улардан саккиз нафари касалхонага олиб борилган".

Авария оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, касалхонага жойлаштирилганлардан бирининг аҳволи оғир, уч кишининг - ўртача, тўрт кишининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Барча жабрланганлар шифокорлар назоратига олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...