Навоийда  ҳайвонларни ушлаш  хизмати ходими эгасининг  кўз олдида учта  итни отиб  ташлаган. Бу учун бор йўғи 223 минг сўм жарима белгиланган
Ҳодисалар

Навоийда ҳайвонларни ушлаш хизмати ходими эгасининг кўз олдида учта итни отиб ташлаган. Бу учун бор йўғи 223 минг сўм жарима белгиланган

330

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш “Mehr va Oqibat” жамияти ташаббуси билан Навоийда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати юзасидан суд бўлиб ўтди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“21 ноябрь куни жамиятга икки аёл - она ва қиздан ариза келиб тушган. Аризада айтилишича, 17 ноябрь куни маҳалла фуқаролар йиғини, дайди ҳайвонларни ушлаш хизмати вакиллари ва ветеринарлар тушдан кейин уларнинг ҳовлисига кириб келишган. Шунингдек, улар билан участка профилактика инспектори ҳам борган. Улар уй бекаларидан бирини маҳкам ушлаб, немис овчаркаси қандай отилганини кўрмаслиги учун мажбуран кўзини ёпиб турган. Иккита катта ва учта кичик итлар (шундан иккитаси ўлдирилган, яна бири яраланиб, уй ичкарисига яширинишга муваффақ бўлсада, аммо кейинчалик олган жароҳатлари туфайли вафот этган)га қарата ўқ узилган", - дея хабар бермоқда Mehr va Oqibat.

Катта ёшдаги итлардан бири ҳам жароҳатланган. Итлар эгасининг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият вакиллари итларига тегмасликка ваъда бергани боис, бир кун олдин у пахта теримига чиқишга рози бўлган.                            

Шаҳарнинг икки нафар фуқаросидан ариза олгандан кейин бир ой ичида кўнгиллилар томонидан далиллар тўпланган, турли идораларга аризалар тайёрланган, ҳодисага алоқадор шахсларнинг кўрсатмалари қайд этиб борилган.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг кўнгиллилари - ҳуқуқшунос Амир ва Навоийлик Гулнора участка инспектори ва жабрланган ҳайвонлар эгаси билан доимий алоқада бўлиб, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Навоий вилояти прокуратурасига аризалар ёзишга ёрдам беришган. Кўнгиллилар Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятидан олинган ишончнома бўйича суд мажлисларида ҳам иштирок этишган.

Суд қарорига кўра, дайди ҳайвонларни ушлаш хизмати ходими базавий ҳисоблаш   миқдорининг 1 баравари (223 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган. Бироқ, ҳайвонларнинг отилишини таъминлашда иштирок этган бошқа шахсларга нисбатан бирон чора кўрилмаган.

Mehr va Oqibat жамияти вакилларининг фикрича, участка инспектори ҳам жавобгарликка тортилиши лозим. Шу муносабат билан жамият мазкур ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда адолатли қарор чиқарилишининг таъминланиши борасида ўз сайъ-ҳаракатларини давом этади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...