Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Навоийда неврология бўлими бошлиғи бемор боланинг онасини жинсий алоқа қилишга мажбурламоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Воқеа Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида содир бўлган. Шифокор аёлга иккинчи гуруҳ ногирон боласига ғамхўрлик қилиш учун таътил олишга имкон берувчи касаллик варақасини ваъда қилган. Бу учун шифокор жинсий муносабат қилишни сўраган.
Эркак боланинг онасини олиб борган Навоийдаги баланд қаватли бинолардан бирида қўлга олинган. Ушбу ҳолат бўйича 121-модда (аёлни жинсий алоқага мажбур қилиш) бўйича жиноий иш очилган.
Изоҳлар мавжуд емас